Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатимиз биринчи Президенти И.Каримов 1991 йил сентябрь ойида чиқарган Фармон билан ташкил этилган.

Банк олдига мамлакатимиз компанияларининг ташқи савдо операциялари бўйича халқаро андозалар даражасида хизмат кўрсата оладиган, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни,илғор технологияларни жалб этишга қодир бўлган молия муассасаси яратиш вазифаси қўйилган. Моҳиятан, бугунги кунда Ўзмиллийбанк мамлакатимиз банк тизимининг халқаро молия бозорларидаги “ташрифнома”си бўлиб қолди. Консерватив, пухта ўйланган сиёсатга таяниб, Банкни бошқаришнинг самарали механизмларини, ўсиш стратегиясини ишлаб чиқди. Бу ҳолат унга дадил ва жўшқин ривожланиб,профессионал молия муассасаси, ўз мижозларининг ишончли шериги сифатида мустаҳкам обрўга эга бўлиш имконини берди.

Банк бозор ўзгартишларини амалга оширишда фаол етакчилик қилиб келмоқда. Лойиҳаларни молиялаш, универсал тижорат, инвестиция ва жамғарма банклари функцияларини энг мақбул тарзда уйғунлаштириб ишлаётган Ўзмиллийбанк Ўзбекистон бозор иқтисодиётига муваффақиятли кириб боришига ёрдам бермоқда.

Мамлакатимиз мустақиллик йилларида иқтисодий ривожланиши динамикаси Банк тарихида акс этган. Ўзмиллийбанк мамлакатимиз банк хизматлари бозорида пешқадамлик қилаётгани, барқарор ривожланаётгани, унинг депозит базаси бетўхтов ўсиб бораётгани, хорижий кредит йўналишлари кенг кўламда жалб этилаётгани Ўзмиллийбанк Ўзбекистон иқтисодиётининг амалда барча тармоқларига мансуб инвестиция лойиҳаларини молиялашда фаол қатнашишида ёрдам берди.

Мустақиллик йилларида Банк иқтисодиёт таркибан чуқур қайта қурилишини таъминловчи лойиҳаларни молиялади. Булар, нефть ва металларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати ҳамда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сайёҳлик, ҳаво ва темирйўл транспорти, алоқа, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш лойиҳалари ваЎзбекистон иқтисодиётининг янги қиёфасини шакллантирувчи бошқа кўплаб лойиҳалардир.

Мамлакатимиз банк шўъбаси жадал ривожланаётган шароитда Миллий банк Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда биринчи бўлиб ҳисоб юритиш халқаро андозаларига мос келадиган янги ҳисоб варақлар режасидан фойдаланишга ўтди. 2004 йилда “Глобус” автоматлаштирилган банк тизимини амалга киритиш ишлари наҳоясига етди. Ҳозирги кунда бу тизим Банкнинг барча бўлим ва филиалларида амал қилмоқда..

Мамлакатимизнинг иқтисодий муҳим ҳисобланувчи барча минтақаларида жойлашган 90 та филиали кенг доирадаги хизматлар кўрсатилишини таъминламоқда.

Шунингдек, Миллий банк Москва шаҳрида ўзининг “Азия-Инвест Банк” шўъба банкига эга.

Behzod
Behzod Shermatov
7 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;