Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги

ВАЗИРЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги —Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тизимига кирувчи ва Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясида, шунингдек, халқаро-ҳуқуқий меъёрларда белгиланган принциплардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органидир.

Вазирлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита раҳбарлигида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети принципларини ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар билан муносабатларда, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ва унинг фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

ВАЗИРЛИК ЎЗИГА ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАРГА МУВОФИҚ:

• Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатистратегияси, унинг ташқи сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек, давлатнинг халқаро фаолияти умумий муаммоларига доир масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

• ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, муассасаларнинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича ишини мувофиқлаштиради;

• ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига, халқаро молиявий, иқтисодий ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилишига ва бу алоқаларнинг кенгайишига кўмаклашади;

• белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида бошқа мамлакатларнинг тегишли давлат органлари билан ва ташқи сиёсий муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб боради ҳамда шартнома ва битимлар тузади;

• Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалари ва битимларини ишлаб чиқишда қатнашади ва тузилишини таъминлайди ҳамда бу шартнома ва битимлар асл матнларининг депозитарийси ҳисобланади;

• тегишли давлат шартнома ва битимларини ратификация қилиш учун белгиланган тартибда Олий Мажлисга тақдим этади;

• Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган давлатлараро шартнома ва битимларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳужжатлар йиғма жилдида сақлаш, рўйхатга киритиш ёки эълон қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятига белгиланган тартибда юборади;

• Ўзбекистон Республикаси давлат шартномалари бўйича томонларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

• Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис раиси,Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг хорижий давлатларга ташрифларини Ўзбекистон Республикасининг давлат дипломатик протоколи тўғрисидаги Низомга мувофиқ протокол жиҳатдан тайёрлайди ва ташкилий таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

• халқаро конференциялар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар мажлислари ишида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикасининг расмий ҳайъатларини тузади ва юборади;

• хорижий давлатларнинг расмий давлат ҳайъатларини қабул қилишни ташкил этади ва унда иштирок этади ҳамда сиёсий, дипломатик, протокол ва вакиллик ишларини олиб боради;

• иқтисодиёт, маданият,илмий-техникавий айирбошлаш ва савдо соҳасида Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларининг халқаро алоқалари ривожланишига кўмаклашади;

• «Жаҳон» ахборот агентлиги орқали чет элда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати тўғрисида холисона ахборот тарқатишга кўмаклашади;

• Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва ташкилотларига дипломатик протокол соҳасида, улар томонидан элчихоналар ва бошқа хорижий ваколатхоналар билан алоқаларнинг амалга оширилишида кўмаклашади;

• Республика ҳудудида ҳам чет элда хорижий давлатлар, халқаро, ҳукуматлараро ва минтақавий ташкилотлар билан дипломатик ва консуллик алоқаларни амалга оширади;

• халқаро ҳуқуқ меъёрларига ва Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ бошқа давлатларнинг республика ҳудудидаги доимий дипломатик ваколатхоналари билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди, дипломатик ваколатхоналар ходимларини аккредитация қилади;

• хорижий мухбирларни аккредитация қилади, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради, бошқа давлатларнинг журналистлари билан брифинглар, матбуот конференциялари ва учрашувлар ўтказади;

• хорижий давлатларнинг савдо ваколатхоналарини, халқаро сиёсий, иқтисодий ва молиявий ташкилотлар ва бирлашмаларнинг ваколатхоналари ва миссияларини аккредитация қилади;

• Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ваколатхона ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик ва консуллик иммунитетига риоя қилиш учун шароитлар яратади, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ўз функцияларини бажаришларида уларга кўмаклашади;

• чет элда яшовчи ватандошлар билан алоқа ва муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашади;

• паспорт — виза ҳужжатларини расмийлаштиради;

• маҳаллий ва хорижий юридик шахс ва фуқаролар учун ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва легализация қилиш ишини белгиланган тартибда юритади, фуқаролик ҳолати ва нотариат ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган бошқа консуллик масалаларини ҳал этади;

• Ўзбекистон Республикасига келувчи фуқароларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича тақдимномаларни кўриб чиқишда белгиланган тартибда қатнашади;

• ташқи сиёсий фаолиятга тегишли бўлган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқади, республика қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар тайёрлайди.

ВАЗИРЛИК ЎЗИГА ЮКЛАТИЛГАНВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА:

• бошқа мамлакатларнинг тегишли давлат органлари,ташқи сиёсий муассасалари ва дипломатик ваколатхоналари билан ўз ваколатлари доирасида музокаралар олиб бориш ҳамда давлат номидан улар билан расмий ёзишмаларни амалга ошириш;

 • Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ташкилотлари, муассасалари ва корхоналаридан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича сўровлар юбориш ва маълумотлар, таклифлар, хулосалар ҳамда бошқа зарур материалларни олиш;

 • мувофиқлаштирувчи, илмий-услубий ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари тузиш, шунингдек, ташқи сиёсий фаолият муаммолари бўйича махсус кенгашлар чақириш;

 • зарурат бўлганда халқаро муносабатлар соҳасида таклифлар, хулосалар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш учун олимлар, мутахассислардан иборат муваққат ишчи гуруҳлари тузиш;

 • хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик асосида зарур ахборотни айирбошлашни белгиланган тартибда амалга ошириш, бунинг учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлардан талаб этиладиган материалларни олиш;

 • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ишига раҳбарликни амалга ошириш.

Behzod
Behzod Shermatov
6 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;