“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки (ХАБ)

1994 йилда ташкил этилган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳозирда ўз мижозларига кенг турдаги банк маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этаётган универсал банк ҳисобланади.

Кўп йиллик муваффақиятли фаолияти давомида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки банк хизматларини таклиф этишдаги профессионаллиги ҳамда мазкур хизматлар сифатини одилона баҳолаган кўп сонли мижозларнинг ишончини оқлаган ҳолда Ўзбекистон молиявий бозорида мустаҳкам ўринни эгаллади.

Биз банк бозорининг ривожланиш шароитлари ҳамда ўз мижозларимизнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мослашган ҳолда таклиф этилаётган молиявий маҳсулотлар кўламини доимий равишда кенгайтириб ва такомиллаштириб бормоқдамиз.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Жисмоний ва юридий шахслар учун миллий ҳамдахорижий валютада ҳисоблар очишва юритиш;

Маблағ эгаси ёки мазкур маблағга эгалик ҳуқуқи бўлган шахс билан тузилган шартномага биноан пул қўйилмаларини бошқариш;

Банк ва пул ўтказмаларини амалга ошириш;

Пластик карточкалар бўйича миллий валютада,шунингдек, VISA Elektron, VISAClassic, VISA Business, VISA Gold халқаро карточкалари бўйича хизматлар кўрсатиш;

Турли валюталарда муддат талаб қилгунга қадар(муддатли) ва жамғарма қўйилмаларини жалб этиш;

Ўзлик маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига турли шаклларда ҳамда турли мақсадлар учун кредитлар тақдим этиш;

Молиявий лизингни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Қимматли қоғозлар билан амалиётларни амалга ошириш;

Экспорт-импорт амалиётларини олиб бориш;

«СМС-Банк», «Интернет-Банк», «Мобил-Банк»тизимли хизматларини таклиф этиш;

Банк соҳасида маслаҳат ҳамда ахборот хизматларини кўрсатиш;

Халқаро банк амалиётига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган банк амалиётларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда алоҳида белгиланган бошқа амалиётларни амалга ошириш.

Behzod
Behzod Shermatov
10 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;