Тошкент тиббиёт академияси

Тошкент тиббиёт академияси 2005-йилнинг 19-июлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПФ-3629-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 29-июлдаги 178-сонли Қарори билан бекор қилинган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари базасида ташкил қилинган.

Тошкент тиббиёт академияси ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан 2008-йилнинг 31-мартида берилган сертификатига асосан олий таълим муассасаси мақомига эга.

Тошкент тиббиёт академиясининг асосий фаолият йўналишлари (низомга мувофиқ):

аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва соғлиқни сақлаш тизимини тузилмасини такомиллаштиришда қатнашиш;

ўқув жараёнларини ташкил қилишда илғор таълим технологияларини кенг жорий қилиш негизида таълимни янги мазмун билан тўлдириш;

бўлажак шифокор мутахасисларни айни вақтнинг ўзида даволаш амалиётининг аниқ кўникмаларини эгаллаш билан ўқитишни таъминлаш;

тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, шифокорлар фаолиятида, атроф муҳитдаги экологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, профилактик йўналганликни шакллантириш;

филиаллар фаолиятига раҳбарлик қилиш, Республикада олий маълумотли тиббиёт кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича етакчи сифатида мамлакатдаги тиббиёт олий ўқув юртларини ишини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан бошчилик қилиш, шунингдек тиббиёт, соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;

тиббиёт соҳасидаги педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан бирга уларга ватанпарварлик ва комил инсонлик ҳис туйғуларини юксак даражада, ўз касбини эгаллашга интилиш ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш;

тиббиёт кадрларини тайёрлашда ватанимиз ва хорижий илғор тажрибаларни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва уларни Республика олий тиббий таълими тизимига жорий қилиш.

Манзили: 100109, Тошкент шаҳри, Форобий кўчаси, 2-уй.

Тел.: +998711507825, +998711507828

www.tma.uz

Behzod
Behzod Shermatov
3 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
10 oy avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
10 oy avval

m;lm;;