Тошкент шаҳридаги Инҳа университети

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сонли «Тошкент шаҳрида Инҳа университетини ташкил этиш» тўғрисидаги қарорига биноан ташкил этилиб,  2014 йил 2 октябрдан “Компьютер инжиниринги” ва “Дастурий инжиниринг”  йўналишлари бўйича ўз фаолиятини бошлади. Мазкур илм даргоҳи халқаро стандартлар даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек, илғор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди, ҳамда университетининг асосий фаолият йўналиши этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро стандартларга мос юқори малакали мутахассисларни, биринчи навбатда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;

  • республиканинг олий таълим тизимига ўқув жараёнини замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
  • республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимини шакллантиришга кўмаклашиш, илмий тадқиқот ва таълим муассасалари, дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқариш корхоналари, саноат ва инфратузилма тармоқлари ҳамда бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари истеъмолчилари ўртасида ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатиш;

  • иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи халқаро стандартларга мос мақсадли таълим дастурларини ташкил этиш учун шароит яратиш.

  • Бундан ташқари мазкур қарорда қуйидагилар ҳам белгилаб қўйилди:

  • ўқув-услубий раҳбарлик ва таълим жараёнини амалга ошириш Инҳа университети (Корея Республикаси) томонидан илғор педагогик ва ахборот технологиялари қўлланган ҳолда тузиладиган битимлар асосида таъминланади;

  • талабаларни ўқитиш инглиз тилида кундузги шаклда, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Инҳа университети (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб борилади;

  • Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Инҳа университети (Корея Республикаси)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Sherzod
Behzod Shermatov
10 oy avval

fasfasfa

Sherzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Sherzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;