Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали мутаҳассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва шунинг асосида Ўзбекистон миллий автомагистралини, умумреспублика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларини истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш талаблари ҳамда вазифаларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг лойиҳа, қурилиш ва эксплуатация қилиш ташкилотларининг юқори малакали муҳандис кадрларга нисбатан ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 26-августдаги "Автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2580-сон қарори ва Олий ва ўрта маҳсус таълим Вазирлигининг 2016-йил 29-августдаги 362-сон буйруғига асосан Тошкент автомобиль-йўллар институти Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти сифатида қайта ташкил этилди.

Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, олий таълимнинг асосий ва қўшимча таълим Дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув-педагогик ва илмий-методик, шунингдек бошқа фаолиятни амалга оширади ҳамда таълим ҳизматларини кўрсатади.

Ўқув машғулотларида замонавий техник ўқув воситалари – компютер синфлари, электрон доска, телекўрсатув, лингафон хоналаридан кенг фойдаланилмоқда, янги педагогик технологиялар жорий этилмоқда.

Талабаларни амалиётга тайёрлаш ишлари ўқув жараёнини реал ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда такомиллаштириб борилмоқда. Кўплаб талабалар кафедранинг илмий-тадқиқот ишларида, лойиҳа-конструкторлик бюроларида фаол иштирок этмоқдалар.

Институтда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Юқори кўрсаткичлар билан ўқиётган талабалар Президент ва машҳур олимларимиз Беруний, Улуғбек номлари билан аталадиган стипендия бўйича Республика танловларида қатнашиб келмоқдалар ва совринли ўринларни эгалламоқдалар.

Институт қошида академик лицей, тайёрлов ва тармоқ мутахассисларининг малакасини ошириш курслари фаолият кўрсатмоқда.

Институт ташкил топганидан буён ўтган давр мобайнида 40 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаган. Улар Ўзбекистон республикаси халқ хўжалигининг турли ишлаб чиқариш тармоқларида, илмий-текшириш, лойиҳа институтларида, касб-ҳунар коллежларида ва олий ўқув юртларида меҳнат қилмоқдалар. Битирганлар орасида кўплаб давлат арбоблари, соҳа етакчилари ва йирик ишлаб чиқариш корхона раҳбарлари, ҳарбий раҳбарлар, олимлар, вилоят, шаҳар, туман ҳокимлари бор.

Манзили: 100060, Тошкент шаҳри, Мирабод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 20/905А

Тел: +998712330827, +998712321439

www.tayi.uz

Behzod
Behzod Shermatov
6 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;