Тошкент ахборот технологиялари университети

Тошкент ахборот технологиялари университети (собиқ Тошкент электротехника алоқа институти) 1955 йилда ташкил топган. 2002 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ПФ-3080 Фармонига биноан Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилди. 2005 йил 2 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ПҚ-91 сонли Қарорига ТАТУнинг Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллар ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-1942 сонли қарорига мувофиқ сўнги йиллар ичида халқаро стандартлари даражасида АКТ соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини мутлақо яхшилаш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Университет ва унинг минтақавий филиаллари таркибида 13та факултет, 62 та кафедра мавжуд бўлиб, таълимнинг 23 йўналиши бўйича, жумладан бакалавриатнинг 8 янги йўналиши ва магистратуранинг 9 янги мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрланади.

Университет ва унинг минтақавий филиалларида 10242 талаба таҳсил олади, жумладан 9858 бакалавриат талабалари ва 384 нафар магистрантлар ташкил этади. Сўнгги йил ичида Университет 1 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, 5 нафар талаба Давлат номли стипендияси, 32 нафар талаба алоқа соҳаси стипендияси ҳамда 44 талаба республика фан олимпиадалари ва танловларида совринли ўринларни эгаллашди. Университетда 780 та профессор-ўқитувчилар ишлайди, шулардан 204 та фан номзодлари ва доцентлар. Илмий даражага эга ўқитувчилар умумий сонидан 31% ташкил этади.

Университет ва филиалларининг умумий майдони 54,4 минг кв.км. ни ташкил этиб, унда 380 ўқув аудиториялари, 113 нафар ўқув лабораториялари, 10 илмий-тадқиқот лабораториялари, 9 спорт мажмуалари ва майдончалари, 7 та талабалар турар жойлари ва 11 ошхона бинолари фаолият юритади.

Университет 26 нафар хорижий давлатларнинг (Жанубий Корея, Япония, Германия, Франтсия, Хиндистон ва х.к.) 42 университет, 8 илмий-тадқиқот марказлар, 12 корхоналар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатди.

Халқаро ҳамкорлик натижасида сўнгги йилларда 16 та ўқув лабораториялар, 9 компютер синфи, 4 марказ – Ўзбек-Ҳинд ахборот технологиялари маркази, Ўзбек-Корея ахборот технологиялари маркази, "Интернет Плаза” номли Ўзбек-Корея маркази, "CИСCО” минтақавий академия ўқув маркази ташкил этилди. Ж.Неру номли ахборот технологиялари Ўзбек-Ҳинд марказининг 500 минг АҚШ долл. миқдорда грант маблағлари ҳисобига модернизация қилинди.

2012 йилдан ТАТУ ва унинг филиаллари ўқитувчилари учун инглиз тилини ўрганишнинг узлуксиз кўп босқичли курслари ташкиллаштирилган. Натижада, 2015-2016 ўқув йилининг бошига келиб ўқитувчилар умумий сонининг 52% инглиз тилини ўрганди. 

2013-2014 ўқув йилидан университет ва унинг филиалларининг 71 ўқитувчилари махсус фанларни инглиз тилида ўқита бошлашди.2013-2014 ўқув йилидан ТАТУ га қабул қилиш тест синовлари блокига инглиз тили фани киритилди, шунингдек махсус фанларни 2015-2016 ўқув йилида 31 тадан 60 тагача ошириб, инглиз тилида ўқитила бошлади.

Университет ахборот ресурс маркази умумий фондининг 322 мингдан ортиқ адабиётни ўз ичига олади, ундан 194 минг ўқув адабиёти, 100859 – илмий фонди, 13 мингдан ортиғи эса электрон адабиётни ташкил этади. Инглиз тилидаги чет эл ўқув адабиётлари фонди 16 мингни ташкил қилади. АРМ иккита дастур ИРБИС ва АРМАТ да ишлайди. АРМ барча фонди бу икки дастурга киритилган. Библиографик ёзувчиларнинг умумий сони 42752 тага етди. АРМ фондида 58 та докторлик диссертацияси мавжуд. 

Сўнгги уч йил давомида 490 киши малака ошириш курсларида ўқиди.71 та лойиха асосида умумий маблағи 3,98 млрд.сўмни ташкил этувчи илмий-тадқиқот ишлари ва 126 лойиха бўйича 2,25 млрд сўмлик тармоқ корхоналари билан хўжалик шартнома асосида иш олиб борилмоқда .

Олий таълим вазирлиги ва ТАТУ томонидан компютер саводхонлигини ошириш курсларини ўтказиш мақсадида 196 та тренер- ўқитувчилар ва ахборот технологиялари ҳамда коммуникация соҳасидан 33 та юқори малакали мутахассислар ўқитилди ва жалб қилинди.

"Электрон ҳукумат” ўқув маркази веб-портали ишлаб чиқилган, ўқув материаллари электрон шаклда жойлаштирилди, шунингдек онлайн режимида тест синовларини ўтказиш имконияти яратилган, берилган сертификатларнинг маълумот базаси яратилди.

Аҳолининг компютер саводхонлигини ошириш мақсадида "Маҳалла” жамғармаси томонидан "Маҳалла зиёси” ўқув-методик марказида Тошкент шаҳар фуқаролар йиғинларининг масъул котиблари учун ўқув курслари ташкил қилиниб, уларда 391 та ходим ўз малакасини оширди.

Манзили: Тошкент шаҳри, Юнус-обод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 108-уй.

Тел: +998712386415

www.tuit.uz

Behzod
Behzod Shermatov
6 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;