Султон Саодат мажмуаси

Термиздаги Султон Саодат ансамбли Х–XVII асрларга оид. У Муҳаммад алайҳиссалом авлодларидан бўлган Сайид Ҳасан ал-Амир сағанаси устига нақшинкор пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Девор қисми геометрик шаклли безаклар билан зийнатланган. Юқори қисми икки қаноти кенг гумбазли, кичик ўрта гумбаз қисми кириш пештоқига уланган.

Султон Саодат саййидлар–маҳаллий мусулмон руҳонийлари юқори табақаси сулоласи мақбарасидир. Бу меъморий мажмуа асрлар давомида ташкил топган яхлит иншоотдир.

Ансамблдаги энг қадимий ёдгорлик унинг жануби-ғарбидаги XI асрда қурилган баланд гумбазли айвон пештоқи остидаги икки мақбарадир.

Биринчи мақбарада IX асрнинг иккинчи ярмида вафот этган шу атроф ерларнинг эгаси, обрўли оила бошлиғи Муҳаммад пайғамбарнинг авлодидан ҳисобланган Ҳасан ал-Амир исмли саййиднинг хоки ётибди. Бу мақбара залининг ички томони серҳашам қилиб безатилган.

Иккинчи залнинг жиҳози бирмунча оддий. Ҳар иккала мақбара эшиги кунгурадор айвонли бўлиб, ҳовлига қаратиб қурилган. Бу ансамблнинг кейинчалик ривожланишига режа сифатида хизмат қилган.

Мақбара XV асрда қайта таъмирланган. Амир Темур ўлимидан сўнг, Халил Султон томонидан мақбарада таъмирлаш ишлари олиб борилиб, айвон бўйи баланд қилиб қурилган.

XV асрнинг иккинчи ярмида қўшмақбаралар рўпарасида янги икки мақбара қурилди. Бу эски ва янги мақбаралар бир-бирларига қаратиб бунёд этилди. Шу муносабат билан бутун мажмуа қурилмаси ўзгарди. Кейин барпо этилган мақбаралар безаксиз. XV асрда шимолий мақбара ёнида яна икки гуруҳ иморатлар: ўртаси айвонли ва гумбазли бинолар қурилади. XVI асрда ансамблга қўшимча сифатида уч хонали, айвонли катта иморат қад ростлайди. Барча биноларнинг шакли оддий, пишиқ ғиштдан. Султон Саодат мажмуаси муҳташам айвонли, йирик гумбазли бош мақбара (Ҳасан ал-Амир мақбараси) атрофидаги иморатлардан иборат бўлади.

Султон Саодат қарийб етти аср (X–XVII асрлар) давомида шаклланган йигирмага яқин мақбарани ўз ичига олган. Бу муҳташам мақбара мўғуллар истилоси натижасида вайрон қилинган.
Jamshid
Behzod Shermatov
10 oy avval

fasfasfa

Jamshid
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Jamshid
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;