Сўфи Оллоёр зиёратгоҳи

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги “Катта Вахшивор” жамоа хўжалиги худудида Сўфи Оллоёр жомеъ масжиди жойлашган. Бу масжид ХVIII аср тасаввуф илмининг билимдони ва шоир Сўфи Оллоёр номи билан боғлиқ. Сўфи Оллоёр Бухородаги Жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олгандан сўнгги мурид овлаб Вахшиворга келган ва бу қишлоқни маскан тутган.

Сўфи Оллоёр масжиди 1713 йилда қурилган. Масжиднинг умумий ҳажми 14,0 х 16,2 м., хонакох, (11,1 х 9,7 м) икки томон айвон ва қўшимча хоналардан ташкил топган. Хонақоҳ ва айвон томи тўсин билан ёпилган. Синчли пасхадан қурилган. Шимолий-шарқий томони ҳашаматли бўлиб, меҳробсимон равоклар ишланган. Эшиклар тепасидаги табандонлар ганчкор панжаралар билан безатилган.

Хонақодаги меҳроб равоқи анча чуқур бўлиб, унинг икки томонидаги тўрт равоққа бўртма чизиклар тортилган. Бундай безаклар жанубий-ғарбий айвон деворида ҳам бор. Айвондаги 7 та хонақодаги б устун ўйма ва рангли нашрлар билан безатилган.

1961 йилда таъмирлаш даврида устунлар ва дераза панжаралари қайта ишланган. Масжид ҳовлисида Сўфи Оллоёр даврида экилган тут кўкариб турибди.

Катта Вахшивор мозорида Сўфи Оллоёрнинг қабри айнан қайси эканлиги хаммага маълум эмас. Буни у одамлардан сир тутган. Сўфи Оллоёрнинг авлодлари ҳозирги кунда ҳам Катта Вахшиворда яшайдилар.
Jamshid
Behzod Shermatov
3 oy avval

fasfasfa

Jamshid
Nigora Asretdinova
10 oy avval

dssddsf

Jamshid
Nigora Asretdinova
10 oy avval

m;lm;;