Низомий номли Тошкент давлат педагогика университети

Низомий номидаги ТДПИ 1935-йилда ташкил этилган бўлиб, 1998-йилда унга университет мақоми берилди ва касб-ҳунар таълими тизими учун педагог кадрлар тайёрловчи таянч олий ўқув юрти деб белгиланди.

Ташкил этилган дастлабки йилларданоқ у минтақамиздаги йирик фан ва таълим марказига айланди. Бу даргоҳда кўплаб илмий йўналишлар ва илмий мактаблар шаклланди. Ўтган давр ичида мазкур таълим масканида 200 мингдан зиёд илмий-педагог кадрлар тайёрланди. Битирувчилар орасидан Я.Ғуломов, Ш.Абдуллаев, З.Нуриддинов, Ҳамид Ғулом, Шуҳрат, Мирмуҳсин, Шукрулло, Зулфия, Саид Аҳмад, Р.Чориев каби кўплаб фан ва давлат арбоблари, санъат ва адабиёт намоёндаларининг етишиб чиққанлиги алоҳида эътиборга лойиқдир. 

ТДПИ ва унинг факултетлари чет тиллар, жисмоний тарбия, рус тили ва адабиёти, маданият институтларининг ташкил этилишида таянч таълим муассасаси сифатида хизмат қилди.

Университет бугун

Ҳозирда университетда 11 та факултет ва 52 та кафедра мавжуд бўлиб, бакалавриатнинг 31 та йўналиши ва магистратуранинг 29 та йўналиши бўйича мутахассислар ҳамда КИХИИнинг 10 та илмий йўналиши бўйича фан докторлари тайёрланмоқда, олий таълим ва касб-ҳунар таълими тизимлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Мазкур мутахассисликлар бўйича 10000 га яқин талабалар ва тингловчилар таҳсил оладилар. Бу жараёнда замонавий педагогик таълимнинг кўплаб соҳалари қамраб олинган.

Университетда фаолият кўрсатаётган 750 дан ортиқ профессор-ўқитувчиларнинг 55 нафари фан докторлари, 265 нафари эса фан номзодларидир. Улар томонидан ДИТД доирасидаги 21 та лойиҳа ва 1 та халқаро ТEМПУС лойиҳаси бажарилмоқда. Талабаларимиздан 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳиби, 4 нафари номли Давлат стипендиялари соҳиблари, 13 нафари эса республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳисобланади.

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 27-уй.

Тел: +998712567500, 

+998712554933

www.tdpu.uz

Behzod
Behzod Shermatov
10 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;