Билайн савдо белгиси

«Beeline» бренди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МЧЖ «Unitel»нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябрь куни бошланган. Ҳозирги кунда компания Ўзбекистоннинг алоқа-операторлари қаторида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2016 йилнинг натижалари бўйича компания абонентларининг сони 9 506503 кишини ташкил қилди. 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб «Unitel» МЧЖ «Beeline» бренди остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йил 2 декабрь куни «Unitel» компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб, 3G тармоғи ишга туширилиши тўғрисида эълон қилди. 2014 йилнинг 4 сентябрь куни «Beeline» Ўзбекистонда илк бор 4G LTE тармоғини ишга туширди.

«Buzton» қўшма корхонаси 1995 йилда ташкил этилган. Биринчи босқичда компаниянинг асосий фаолият йўналиши бўлиб халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий рақамли телефон алоқасини тақдим этиш ҳисобланар эди. 2000 йилдан бошлаб компания телекоммуникациялар бозорида ўз фаолият доирасини кенгайтирди ва интернет гакириш ҳамда маълумотлар узатиш бўйича хизматлар тақдим этишни бошлади. Ҳозирги кунда «Buzton» ҚК интеграцияланган алоқа хизматлари оператори сифатида фаолият кўрсатмоқда, яъни мижозларга замонавий телекоммуникация хизматларининг бутун мажмуасини: телефония, маълумотлар узатиш ва интернетга кириш хизматларини тақдим этмоқда. 2008 йилда «Buzton» МЧЖ ҚК, «VEON Ltd.» компаниялар гуруҳи таркибига кирди.

«Unitel» МЧЖ ва «Buzton» МЧЖ ҚК («ТМ Beeline») «VEON Ltd.» компаниялар гуруҳи таркибига киради.

VEON Ltd. (VEON Ltd. нинг акциялари “NASDAQ” ва “Euronext Amsterdam” биржаларида котировка қилинади) компания ҳозирги пайтда 235 миллиондан зиёд мижозга ва яқин йиллар ичида бошқалар учун шахсий Интернет хизматларида биринчи бўлиш истаги билан глобал алоқа провайдери сифатида иш олиб борилади.

Behzod
Behzod Shermatov
9 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;