«Асака» банк Акциядорлик тижорат банки

«Асака» банк Акциядорлик тижорат банки мамлакатимиз молиявий хизматлар бозорида 22 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият кўрсатиб келмоқда. Банк 1995 йилда ташкил этилган.

Капитал ва активлар ҳажми бўйича республика тижорат банклари ўртасида етакчи банклардан биридир. Ҳудудий тармоқ Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудини қамраб олиб, 26 та филиал, 83 та мини-банк ва 192 та жамғарма, махсусва кўчма кассадан иборат. Молия бозорида кенг ҳажмда анъанавий ва замонавий банк хизматларини тақдим этувчи йирик универсал молиявий-кредит институти муассасаси сифатида ўрин эгалланган.

 «Асака» банк хизматларидан фойдаланувчи хўжалик юрутувчи субектларнинг сони — 43,5 минг нафардан ортиқ. Улар қаторида машинасозлик, аниқ машинасозлик ва асбобсозлик, металларга ишлов бериш, кончилик, энергетика, қурилиш мажмуаси, пахтани қайта ишлаш саноати,тўқимачилик саноати, дори-дармон ишлаб чиқариш, нашриёт, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа, савдо ва умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш каби ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатаётган корхоналар вакиллари мавжуд. Хизматлардан фойдаланаётган жисмоний шахсларнинг сони 1914,7 минг нафардан ортиқ.

 Банкнинг чакана хизматларидан мунтазам равишда фойдаланувчилар сони 1,8 миллион нафардан ошди.

«Асака» банк ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг фаол иштирокчиси. Мамлакатимиз иқтисодининг стратегик соҳаларини ривожлантиришга бевосита хорижий сармояларни жалб этишга кўмаклашиб келмоқда. 350 дан зиёд етакчи хорижий банклар билан вакиллик муносабатлари ўрнатилган.

Нуфузли хорижий  «Euromoney»,«Global Finance» вa«The Banker» нашриётлари томонидан «Ўзбекистоннинг энг яхши банки» унвонига бир неча бор сазовор бўлди.

«Асака» банк ўзининг халқаро майдондаги мақомига катта этибор қаратади. Хусусан, банк доимий тарзда халқаро рейтинг агентликлари томонидан юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлмоқда.

Асака» банк жами активлари 2017 йил 1 октябрь ҳолатига 22 661,5 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 871,9 млрд. сўмга ўсди.

Банк жами капиталини 775,3 млрд. сўмга ўсишига эришилди ва 1 752,3 млрд. сўмга етказилди.

Банк кредит қўйилмалари ва лизинг хизматлари ҳажми сўм эквивалентида 13 787,4 млрд. сўмни ташкил қилди.

Кредит қўйилмаларининг 13 458,2млрд. сўм миқдоридаги қисми узоқ муддатли кредитларни ташкил этади, шундан 12 283,9 млрд сўм миқдоридаги қисми инвестицион кредитлардир.

Behzod
Behzod Shermatov
10 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;