“Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки (АТБ)

“Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1994 йил 12 октябрда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган.

“Алоқабанк” АТБ универсал-тижорат банк сифатида ўз фаолиятини қуйидаги лицензиялар асосида амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2014 йил 4 августдаги 48-сонли банк амалиётларини амалга ошириш лицензияси (1995 йил 22 мартдаги 48-сонли лицензияга алмаштирилган);

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2014 йил 4 августдаги 59-сонли хорижий валютада амалиётларни амалга ошириш ҳақидаги Бош лицензияси (1996 йил 21 август 38-сонли лицензиясига алмаштирилган);

Ҳозирги кунда банк:

Ўзбекистон Республикасибанклар Ассоциацияси аъзоси;

Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси қатнашчиси;

Фуқароларнинг банклардаги "Омонатларини кафолатлаш жамғармаси" аъзоси;

“Тошкент” Республика фонд биржаси қатнашчиси;

Ўзбекистон умумдавлат тўлов тизимининг аъзоси;

SWIFT халқаро тўлов тизими аъзосии;

VISA халқаро тўлов тизими аъзоси;

Ўзбекистон линзинг берувчилар Ассоциацияси аъзоси;

синдикатли кредитлаш ташаббус маркази ҳисобланади.

Банк Western Union, Unistream, Caspian MoneyTransfer, Золотая Корона, Лидер, Contact, Money gram, Anelik каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

Вакиллик муносабатлари:

AG Commerzbank (Германия);

YAJ Asia-Invest Bank (Россия);

Agricultural Bank of China (Хитой);

KB Kookmin Bank (Корея Республикаси);

Bank of China (Хитой).

Behzod
Behzod Shermatov
10 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;