Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети мамлакатимизда техника таълимини йўлга қўйишда етакчи олий ўқув юртларидан саналиб, узоқ тарихга эга. Техника таълимини йўлга қўйилиш санаси 1918-йили 21-апрелга бориб тақалади. Шу куни Туркистон Халқ Университети таркибида техника факультети ҳам ташкил этилган бўлиб, айни шу факультет негизида кейинчалик нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осийода Олий техник билим тизими шаклланган.

1923-йили техника факультети муҳандислик-мелиоратив факультетга айлантирилди, 1929-йили эса унинг асосида Ўрта Осиё пахтачилик-ирригация институти очилади. 1933-йилда ягона Олий техника билим юрти сифатида Ўрта Осиё индустриал институти ташкил этилади. 1949-йили бу институт Ўрта Осиё Политехника институти номи билан юритила бошлади. 1961-йили эса Тошкент Политехника институтига айлантирилди. 1973-йилда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан институтга алломанинг номи берилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг ташаббуслари билан мазкур олий техника даргоҳининг университет мақомини олиши улкан аҳамиятга эга бўлди. Мустақиллик давридан бошлаб Тошкент давлат техника университети Республикамизнинг энг пешқадам ва замонавий Олий ўқув маскани сифатида нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг илмий, техник, маданий ва маърифий ҳаётида катта из қолдирмоқда.

Айтиш лозимки, ТошДТУ битирувчилари ичида ўнлаб академиклар (Х.М.Абдуллаэв, М.Т.Ўрозбоэв, М.З.Хомудхонов, У.О.Орифов, К.С.Ахмедов, Х.Г.Фозилов, В.Қ.Қобулов, О.М.Акрамхўжаэв, И.Х.Хамробоэв, М.Н.Набиэв, Ғ.О.Мавлонов, Х.Н.Боймухамедов, А.С.Уклонский, О.У.Салимов, Т.М.Миркомилов, З.Салимов, В.Р.Раҳимов, Н.Р.Юсупбеков), давлат мукофотлари совриндорлари, юзлаб ихтирочилар, профессор ва фан докторларини кўриш мумкин. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳам шу оилй ўқув юртини тамомлаган.

Ўзининг кўп йиллик тарихи давомида Туркистон давлат университетининг техника факультети заминида дунёга келиб, фаолият бошлаган техника университети 15 та олий техника ўқув юртининг мустақил ҳаёт оқимига кириб боришига барча шарт–шароитларни яратиб берди. Улар орасида Фарғона политехника институти (1967-йил), Тошкент автомобилсозлик ва автомобил йўллари институти (1972-йил), Самарқанд меъморчилик–қурилиш институти (1980-йил), Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (1977-йил), Наманган муҳандислик-иқтисодиёти институти (1993-йил), Жиззах политехника институти (1995-йил), Наманган муҳандислик–педагогика институти (1989-йил), Навоий давлат кончилик институти (1995-йил), Андижон муҳандислик иқтисодиёти ва бошқарув институти (1995-йил), Тошкент меъморчилик–қурилиш институти (1991-йил), Тошкент машинасозлик институти (1989-йил), Тошкент кимё–технология институти (1991-йил), Қарши муҳандислик–иқтисодиёт институти (1995-йил), Тошкент давлат авиация институти (1995-йил), Нукус индустриал–педагогика институти (1995-йил), Ангрен техника коллежи (1995-йил), Олмалиқ техника коллежи (1995-йил), Чирчиқ техника коллежи (1995-йил). Тошкент давлат техника университети таркибида вужудга келиб, ҳаёт йўлланмасини олган техника ўқув юртлари эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтиш жоиздир.

ТошДТУ таркибида 2016-йил май ойига қадар 7 та факультет фаолият кўрсатган. Булар: Механика-машинасозлик, Геология ва кончилик иши, Авиация, Электроника ва автоматика, Энергетика, Нефть ва газ ҳамда иқтисодиёт ва менежмент факультетлари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 2-майдаги №ПП-2524-сонли «Тошкент давлат техника университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғисида»ги қарорига биноан муҳандислик- техник йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича асосий олий таълим муассасаси ҳисобланган университет таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Бунда Нефть ва газ факультети М.Губкин номидаги Россия давлат нефт-газ университетининг Тошкент шаҳридаги бўлимига ўтказилди. Авиация ва Иқтисодиёт ва менежмент факультетлари тугатилди. Тошкент давлат техника университети ва Республика Фанлар академияси ионплазма ва лазер технологиялари институтини Тошкент давлат техника университети негизида қайта ташкил этилиши натижасида университет таркибида муҳандислик тизимлари факультети ва муҳандислик-физика факультетлари ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда Тошкент давлат техника университети таркибида 5 та: Муҳандислик геологияси ва кончилик иши, Муҳандислик - физика, Муҳандислик тизимлари, Машинасозлик технологиялари, Энергетика факультетлари фаолият юритмоқда.

100095, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 2-уй.

Тел: +998712469236, +998712271032, +998712271032.

www.tdtu.uz

Behzod
Behzod Shermatov
6 oy avval

fasfasfa

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

dssddsf

Behzod
Nigora Asretdinova
1 yil avval

m;lm;;