Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётига бағишланган фильм экранларга қайтмоқда

Тез кунда «Севимли» телеканалида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётига бағишланган «Оламга нур сочган ой» номли 30 қисмли сериал намойиш этилади.

Фильм 2008 йилда Маҳмуд Абдулкарим сценарийси ва Муҳаммад Шайх Нажиб режиссёрлигида тасвирга олинган. Cериалда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик, ўсмирлик ва етуклик даврлари, у зотга илоҳий ваҳий келиши, биринчи мусулмонларнинг эътиқод йўлидаги шараф ва машаққатлари, динимизнинг кенг ёйилиб борилиши ҳақида ҳикоя қилинади.