Савол:

Ўзбекистонда телефон рақамлари 9 та сондан иборат бўладими?

 

Жавоб:

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда телефон рақамлари 9 та сондан иборат бўлади, дея хабар беради “Ўзбектелеком” АК Матбуот хизмати. Компаниянинг қайд этишича, 2018 йилда телефон рақамлари иккита қўшимча сонга ортади: эндиликда ҳудуд (оператор)нинг иккита коди билан териш лозим бўлади. Компания маълумотларига кўра, бу билан шаҳарлараро рақамларга қўнғироқ қилиш жараёни соддалаштирилади.

 

Ўзбекистон мазкур қарорни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоғини рақамлаштириш режаси ва тизими” талаблари ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқи тавсиялари асосида қабул қилди.

Ўзбектелеком