Савол:

«Wi-Fi BUS» автобусларида интернетдан фойдаланиш муддати 2018 йил охиригача узайтирилдими?


Жавоб:

Ўтган йили «UZMOBILE» компанияси билан ҳамкорликда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси томонидан «Wi-Fi BUS» дастури амалга оширилган эди. Ушбу лойиҳага аҳоли томонидан катта талаб кузатилгани туфайли, дастурни 2018 йилнинг 31 декабригача узайтиришга қарор қилинди, дейилади «UZMOBILE» маълумотида.

Аввалгидек, йўловчилар «Wi-Fi BUS» белгиси ўрнатилган автобусларда «UZMOBILE»нинг юқори тезликдаги 4G интернетидан фойдаланишлари мумкин. Булар шаҳарнинг олти — 10, 14, 24, 28, 51, 95-йўналишлардаги автобусларидир.

Йўловчилар «Wi-Fi BUS»да фақатгина «ZiyoNet» таълим портали ресурсларидан  фойдалана олишади.

Wi-Fi BUS