Савол:

«Тошкент — Чимкент» йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади деб эшитдим. Шу ростми?

 

Жавоб:

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови тикланмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигидаги манба хабар берди.

 

Манбанинг маълум қилишича, 2018 йилнинг 5 январида техник (синов) рейс қўйилади. 8 январдан бошлаб автобусларнинг доимий қатнови жорий этилади. Автобуслар ҳар куни 6:00 дан 20:00 гача бир соат оралиқ билан қатнаши режалаштирилган. Қатнов «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Чимкент» (Қозоғистон) автовокзалларидан бошланиб, шу ерда тугайди.

 

Қатновга энг замонавий автобуслар қўйилади. Ушбу автобуслар назорат-ўтказиш пунктларида навбатсиз, яъни биринчи бўлиб текшириб ўтказилади, бу орқали уларнинг постларда узоқ туриб қолмаслиги таъминланади. Автобуслар Ўзбекистоннинг «Ғишткўприк» ва Қозоғистоннинг «Жибек жўли» пунктларидан ўтади.