Савол:

Тергов натижалари ва далилларни сохталаштирганлар ҳам жазоланадими?


Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган эди.  

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилди:

«2301-модда. Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш)

Исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва ўзга бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирилиши (қалбакилаштирилиши) — энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;

б) шахсни ушлаб туришга, қамоққа олишга, жиноий жавобгарликка тортишга ёки жиноий жавобгарликдан озод этишга, ҳукм қилишга ёхуд оқлашга сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Оғир ёки ўта оғир жиноят тўғрисидаги жиноят иши бўйича далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш), худди шунингдек, далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

Шунингдек, 2302-модда билан тўлдирилмоқда.

«Жиноятни содир этишга алоқаси йўқлиги олдиндан аён бўлган шахсни жиноий таъқиб қилиш мақсадида ёхуд шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига зарар етказиш мақсадида тезкор-қидирув фаолияти натижаларини тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишга ваколатли шахслар томонидан сохталаштириш (қалбакилаштириш) энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар ахборотни ноошкора олиш учун мўлжалланган махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

сохта