Савол:

Ломбардларга йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоиз ҳисоблаш тақиқланди 


Жавоб:

Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори имзоланган эди. Мазкур қарорга кўра, кредит ташкилотларига:

микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ундириш ва неустойка (штраф, пеня), жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобрақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка ундириш тақиқланади.

Ломбард