Савол:

Қизитувчи пластерлар шамоллашда ёрдам берадими? 

Жавоб:

Шамоллаш ва йўталда иссиқлик, шубҳасиз, яхши ёрдам беради. Сабаби, у қон айланишини яхшилайди, кислород оқимини кучайтиради, нафас олишни осонлаштиради, бронхларни кенгайтиради, ҳужайра ичидаги жараёнларни кучайтиради ва иммунитетни яхшилайди.

Аммо иссиқлик берувчи шўр сувли идиш, оёқ учун ванна ва бошқаларни, афсуски, ўзимиз билан ишга олиб бора олмаймиз. Бироқ қиздирувчи пластерлар эса ана шундай вақтда қўл келади. Аммо унутмаслик керакки, мазкур усул бир қатор чекловларга эга ва уни шифокорнинг маслаҳатисиз қўллаш тақиқланади.

Агар қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлмаса, у ҳолда уни қуруқ ва тоза терига курак ораси ва умуртқага 1-2 кунга қўйиш мумкин бўлади.

Қизитувчи пластер