Савол:

Ижтимоий тармоқлар инсонларнинг жонли мулоқотига таъсир қиладими? 

Жавоб:

Американинг Канзас университети олимлари кенг тарқалган фикрларни инкор этди: ижтимоий тармоқлар инсонларнинг жонли мулоқотига таъсир қилмайди ва уларни дўстларидан ва оилаларидан узоқлаштирмайди. Тадқиқот натижалари «Information, Communication & Society» илмий журналида чоп этилди, деб хабар берди «Лента.ру».

Олимлар иккита тажриба ўтказишди. Биринчисида ёшларнинг 2009 ва 2011 йиллардаги ўзини тутиши таҳлил қилинди. Аниқландики, ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши ёшларнинг жонли мулоқотга сарфлайдиган вақтига умуман таъсир қилмаган.

Иккинчи тажриба 2015 йилда ўтказилган. 116 нафар киши таҳлил қилган, уларнинг ярими талабалар, қолган қисми — университет битирувчилари. Улардан доимий равишда кунлик жонли мулоқот ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши сўраб турилган. Маълум бўлишича, тармоқдаги ёзишмалар тажриба иштироқчиларнинг дўстлари ва яқинлари билан жонли мулоқот олиб боришига таъсир ўтказмаган.

Ижтимоий тармоқлар