Савол:

Истеъфога чиққан ҳарбийлар ишга жойлашишида кафолат борми?

Жавоб:

«Қуролли кучлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришда кафолатлар борми?»Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) ходим резервга бўшатилганидан ёки истеъфога чиққанидан кейин, башарти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кунидан бошлаб узоғи билан уч ой ичида ишга жойлашиш масаласида иш берувчига мурожаат этган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.

Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққан ходим, агар унинг ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кунидан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга.Корхона қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни унинг ҳуқуқий вориси, корхона тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи ишга жойлаштиради.

Ходимларга ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган кафолатларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда маҳаллий меҳнат органи ишга жойлаштиришни, зарур ҳолларда эса касби бўйича бепул ўқитишни таъминлайди.Ушбу кафолатлар муқобил хизматга чақирилган ходимларга ҳам татбиқ этилади.

Истеъфога чиққан ҳарбийлар