Савол:

Илмий ходимларга уй қуриш учун имтиёзли ер участкалари бериладими?

Жавоб:

«Фан тўғрисида» қонун лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида АҚШ, Франция, Германия, Корея, Россия каби қатор давлатлар тажрибаси инобатга олинган.

8 боб ва 42 моддадан иборат бўлган қонун лойиҳасида илмий жамоатчиликни ижтимоий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатлаш назарда тутилмоқда.

Масалан, фалсафа доктори ёки фан номзоди каби унвонларга эга бўлган ҳолда давлат муассасаларида ишлаётган ходимларга ойликдан ташқари энг кам иш ҳақининг икки ва уч баравари миқдорида устама ҳақ тўланади. Ойликдан ташқари тўланадиган устамадан солиқлар олинмайди.

Бундан ташқари иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган илмий ходимларга яшаш шароитини яхшилаш ёки уй қуриш учун имтиёзли равишда ер участкалари берилиши ҳам қайд этилган.

xabar.uz сайтидан олинди.

уй қуриш учун имтиёзли ер участкалари