Савол:

Автомобилларга газбаллон ўрнатиш учун бошланғич бадалсиз кредитларни қаердан олиш мумкин?


Жавоб:

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ўз мижозлари ва юртимиз аҳолисидан келиб тушган таклифлар, уларнинг хоҳиш-истаклари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, истеъмол кредити турларини янада кенгайтирди!

Бундан ташқари, банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар сони ҳам камайди, кредитни қисқа муддатда чиқариш энг асосий принцип қилиб белгиланди!

Бундан буён истеъмол кредити олувчи банкка бор-йўғи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- паспорти ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси;

- кредит олувчининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома;

- таъминот (кафил) ҳужжатлари;

- харид қилинаётган товар олди-сотди (кўрсатилаётган хизмат) шартномаси.

Агар кредит таъминоти учун жисмоний шахс кафиллиги тақдим этилса, кафилдан ҳам паспорт (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат) нусхаси ва унинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотнома талаб этилади холос.

Энг муҳими, агар кредит суммаси энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача бўлса(ҳозирги кунда 100 х 172 240 сўм = 17 224 000 сўм) жисмоний шахс кафиллиги ёки суғурта полиси, ундан юқори бўлса, гаров таъминоти (кўчар ёки кўчмас мулк) тақдим этилади.

Истеъмол кредитлари бошланғич бадалсиз, 3 йил муддатгача берилади.

Кредитнинг фақатгина битта шарти бор, у ҳам бўлса, товар (иш, хизмат) Ўзбекистондан ишлаб чиқарилган (кўрсатилаётган) бўлиши лозим.

Кредит суммаси товар сотувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» ўз мижозларини юксак қадрлайди ва сиз учун янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

газбаллон