Савол:

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўлашда қандай имтиёзлар бор?

Жавоб:

2012 йилнинг II чорагидан бошлаб, қишлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар, пойабзал, маиший техника таъмирлаш бўйича усталар ва бошқалар) 3 йил муддатга ҳамда қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда кирхона хизматларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 5 йил муддатга қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилган.