Савол:

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўлашда қандай имтиёзлар бор?      

Жавоб:

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади.