Савол:

Арзон уйлардан бирини олиш учун нима қилиш керак?


Жавоб:

Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

-ариза;

-қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг қуйида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар:

-ўз уй-жойининг йўқлиги ёки эскирган уйларда яшаш;

-бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

-кўп болали оила;

-она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

-ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

-оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

-турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

-таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Ҳудудий комиссия ҳар йили:

-жорий йил Дастури доирасида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги барча квартираларни бириктиришни 1 февралгача бўлган муддатда тугаллайди;

-бўлажак йилда қуриладиган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхатини 1 апрелгача банкка тақдим этади.

Жисмоний шахс дастлабки бадал маблағларини унга квартира бириктирилгандан кейин 60 календарь кундан кечикмай 20406-сон алоҳида жамғарма депозит ҳисоб рақамига тўлаши шарт.

Квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўланмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг квартирани жисмоний шахсга бириктириш ҳақидаги протокол қарори ўз кучини йўқотади.​

Арзон уйлардан бирини олиш учун нима қилиш керак?