- Автокредит олишда пул ўрнига мулкни гаровга қўйса бўладими?


Жавоб:

АТ «Алоқабанк» томонидан автомобилларни харид қилиш учун «Автокредит» истеъмол кредити жорий қилинган эди.  Сайтимизда кредитни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳақида хабар бергандик.

 

Таҳририятимизга автокредит масаласи юзасидан фуқаролардан саволлар келиб тушмоқда. Жумладан, автомашина суммасининг 30 фоизи миқдорида омонат гарови борасида саволлар кўпайгани боис унга аниқлик киритишни лозим топдик.

 

Биз ушбу саволга жавоб олиш учун АТ «Алоқабанк» мутасадди ходимига мурожаат қилдик.

 

Унинг айтишича, автомашина суммасининг 30 фоизи миқдорида омонат гарови нақд пул кўринишида, пластик орқали ёки пул кўчириш йўли билан амалга оширилади. Гаров сифатида мулк қўйилиши мумкин эмас.

 

xabar.uz сайтидан олинди.