Ўзингизга баҳо беришни ўрганинг

Шоира Исакова

Ҳар бир инсон ёшлигиданоқ камчилигу ютуқлари,ўз имкониятлари ҳақида оз бўлсада тасаввурга эга бўла бошлайди. Ёшлигиданоқболалар феъл-атвори хақида олдин ота-оналар, кейин эса атрофдагилар ўзмуносабатини билдира бошлайди. Ташқи таъсир натижаси ўлароқ, ҳар бир инсондаўз-ўзига баҳо бериш қобилияти шакллана бошлайди. Кимдир ўзига жуда юқори баҳоберса, яна кимдир ўзи ҳақида салбий фикрда бўлади.

Ўзи ҳақидаги жуда юқори фикрдаги инсонларатрофдагилардан доим қусур излашга ҳаракат қилишади. Унинг ўзи ҳақидаги фикриреал имкониятлардан кўра илгарилаб кетган. Бундай инсонларнинг бахтли бўлишиқийин, сабаби улар доим нимадандир норози бўлиб юришади: ё ҳаёт тарзидан ёкиатрофдагилардан… уларнинг ўзи хақидаги фикрларнинг ўзгартириш ҳам қийин кечади.Бунинг учун ўзгаларнинг ютуғини кўриб, ўз имкониятларини таққослаш,атрофдагиларнинг унга нисбатан тўғри муомала қила олиши муҳим ахамиятга эга.

Ўзи ҳақида салбий фикрда бўлган инсонларга ҳамосон эмас. Уларнинг бошқалар билан муомалага киришишлари, янги танишларорттиришлари қийин кечади. Уларни доим бирор ишни бошлашдан олдин «мен тўғрийўл тутаяпманмикан?» каби шубҳали саволлар қийнайди. Бундай шубҳа гумонлар-данқутилиш учун авваламбор ўзингизга четдан назар ташланг. Сиз ҳеч кимдан камэмассиз ва шунинг баробарида бошқалардан устун жиҳатларингиз ҳам мавжуд. Бужиҳатларни ҳис қила билинг. Шундагина ҳаётда ўз ўрнингизни топиб, ишингиздаяхши натижаларга эриша оласиз.

 

Mumtoz Suhayl

Buni qanday qilib amalga oshiriladi Shoiraopa? Amaliy maslaxat xam bera olasizmi ?

Шоира Исакова

+998917768844 телеграмм номерим

Nodirjon Ma'murov Психологмисиз

Шоира Исакова Ҳа психологман.

Ўзингизга баҳо беришни ўрганинг