Ўзбекистонлик футболчилар «Реал Мадрид»га тавсия этилади

Ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар энди Европанинг энг кучли клубларига тавсия этилади. Улар орасида «Реал», «Лион», «Андерлехт», «Стандард» клублари бор. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтида хабар берилган.

 

Расмий манбада айтилишича, Бельгия футбол федерациясида техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда «Андерлехт» футбол клубининг Скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойининг ўрталарида юртимизга ташриф буюради.

 

Бу икки мутахассис кўп йиллар давомида биргаликда болалар футболи бўйича фаолият юритишади. Уларда футболни ривожлантириш бўйича аниқ дастурлар бор. Мана шу дастурлар асосида ушбу мутахассислар юртимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни саралаб, уларнинг футболчи сифатида ўсишларига кўмак беришади. Кейинчалик ана шу иқтидорли футболчилар Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек томонидан Европанинг кучли клублари, жумладан, «Реал»Мадрид, «Лион», «Андерлехт», «Стандард» каби жамоаларига тавсия қилиб борилади.

xabar.uz олинди.