Ўзбекистон ҳаво йўллари

Савол:

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Нью-Йорк (АҚШ)ка парвозлар сонини оширмоқда, деб эшитдим. Шу ростми?

Жавоб:

Ҳақиқатдан ҳам «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Парвозлар пайшанба кунлари «Boeing 787 Dreamliner» самолётларида амалга оширилади. 

Қуйида йўналишнинг ҳаракатланиш вақтлари кўрсатилган:

Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 - Нью-Йорк 10:00

Пайшанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 - Тошкент 09:25 (+1)

2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар эса Нью-Йоркка қатновлар ҳафтасига уч марта, сешанба кунлари ҳам «орзу лайнерлари»да қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY-101 Тошкент 05:45 - Нью-Йорк 10:00

Сешанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 - Тошкент 09:25 (+1)

Эслатиб ўтиш керак, ҳозир «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Нью-Йоркка «Boeing 787 Dreamliner» самолётларида ҳафтасига бир марта якшанба кунлари йўловчи қатновларини амалга оширмоқда.

Ўзбекистон ҳаво йўллари