«Uzmobile» компанияси савдо офисларида «CDMA» стандартидаги телефонлар сотувга чиқарилди

Аҳоли ўртасида «CDMA» стандартидаги қурилмаларнинг ўзига яраша талабгорлари бор. Чунки бу стандарт қурилмалари алоқа сифати, кўпфункциялилиги ва ишлатиш қулайлиги билан ажралиб туради.

«Uzmobile» компанияси ушбу талаблардан келиб чиқиб, ўзининг савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида «B5D-450» мобиль телефони ва «CDMA-450»  стандартидаги «AWP-Z»  серияли стационар телефонларини сотувга чиқарди.

Янги қурилмаларнинг техник хусусиятлари компания сайтида келтирилган.