«UZMOBILE GSM» абонентлари учун ҳам «автотўлов» хизмати ишга тушди

«UZMOBILE» мобиль операторининг GSM тармоғидаги абонентлари учун CLICK компаниясининг «автотўлов» хизмати жорий қилинди.

Ушбу хизмат мобиль алоқа рақамининг баланси маълум даражадан камайган пайтда уни автоматик равишда пластик карта ҳисобидан тўлдириб, абонентнинг балансини доимий равишда ижобий ҳолатда ушлаш имконини беради, дейилади компания маълумотида.

Хизматни улаш CLICK тизимининг USSD-менюси орқали (*880#) ёки «CLICK Uzbekistan»  мобиль иловаси орқали оширилади. Хизмат бир марта созлангач, фойдаланувчининг иштироки бошқа талаб қилинмайди. Тизим кўрсатилган мобиль алоқа рақамининг балансини автоматик тарзда тўлдириб, фойдаланувчига амалда оширилган тўлов ҳақида маълумот беради.