Телефонингиз кузатувдами? Буни аниқлаш ва кузатувдан халос бўлиш йўллари

Сўзлашувларингизни кимдир эшитаётган бўлиши мумкин

Барчамизнинг қўлимизда мобиль телефон бор, кўпчилигимиз интернетдан фойдаланамиз. Бу воситаларда ўзаро маълумотлар алмашамиз. Охирги вақтларда «сўзлашувимни бошқалар эшитмаяптими,телефоним кузатувда эмасмикин?» — қабилидаги хавотир кўпчиликни безовта қила бошлади. Айниқса, «WikiLeaks»ташкилотининг интернетда эълон қилаётган маълумотларидан сўнг ҳушёр тортишга мажбур бўляпмиз.

 

Шахсий ахборот хавфсизлиги — ҳар нарсадан устун

Телефонни нафақат махсус хизмат вакиллари, балки ғаразли мақсадни кўзлаган хакерлар, жиноятчилар ёки шунчаки ён-атрофингиздаги танишларингиз кузатиши мумкин. Шахсий ахборот хавфсизлиги —ҳар нарсадан устун. Шу сабаб қуйида шахсий хавфсизлигингизни таъминлашга кўмак берадиган фойдали маслаҳатлар билан ўртоқлашамиз.

 

Бир нечта қисқа кодлар орқали телефонингиз созламалари ҳақида ҳамда ундаги SМS ва бошқа маълумотлар ҳимояланганми, сизни бирор киши кузатмаяптими, билиб олишингиз мумкин.

 

*#21#

 Смартфонингизда ушбу кодни териш орқали қўнғироқлар, SМS ва бошқа маълумотлар қайта манзилланганми (переадресация) аниқлаш мумкин. Экранда қайта манзиллаш кўринишлари ва маълумотлар кўчириладиган рақам пайдо бўлади. Одатда бундай қайта манзиллашни рашкчи умр йўлдоши ёки болаларни жиноятчилар ва спам-хабарлардан ҳимоялаш мақсадида ота-оналар «созлаб» қўйишади. Кўпинча, номаълум кишига бир марта қўнғироқ қилиб олиши учун телефонини бериб турган кекса кишилар бу усул «қурбони»га айланадилар. Натижада қария кузатувга олинади, қаерда яшайди, ёлғиз яшайдими, кун тартиби қанақа... кўп ҳолларда«қурбон»нинг банкдаги ҳисобларидан ҳам хабардор бўлиб олишади.

 

*#62#

 Сизга қўнғироқ қилиб туша олишмаса, қўнғироқ, SМS ва бошқа маълумотлар қаерга йўналтириляпти — юқоридаги қисқа кодни териб рақамни аниқлашингиз мумкин. Одатда, мобиль операторингизнинг овозли чақирувларни йўналтирадиган (овозлипочта) рақами уланган бўлади.

 

##002#

Телефонингиздаги барча кўринишдаги қайта манзилланган рақамларни ўчириш имконини берадиган универсал код. Бу коддан фойдаланиш роуминг ҳудудида бўлганингизда жуда қулай — шунда овозли почтага йўналтириладиган қўнғироқлар учун ортиқча пул тўлашдан халос бўласиз.

 

*#06#

Бу код ёрдамида IMEI (International Mobile Equipment Identifier) — халқаро мобиль қурилма идентификаторини аниқлаш мумкин. Ўз смартфонингиз идентификация рақамини билсангиз, телефон ўғирлатиб қўйилганда, уни топиш имконини беради.Телефонга бошқа сим-карта ўрнатилган тақдирда ҳам, ундан қўнғироқ амалга оширилиши ҳамоноқ IMEI автомат равишда операторда «кўринади». Агар сизнинг IMEI рақамингиз бошқа бировга маълум бўлса, у смартфонингиз ҳақида билиб олади: модели, техник тавсифи ва ҳок.

 

Антивирусдан фойдаланинг

 Агар «Android» ишлатсангиз, телефонингизда вируслар бор-йўқлигини мунтазам текшириб туринг. «PlaceRaider» — энг хавфли вируслардан бири. Ушбу троян телефонга кириб олгач, телефон камераси ёрдамида атрофни расмга олади, иш жойи ёки уйингизнинг 3D-моделини яратади, сўнг интернетга уланишингиз ҳамоноқ, йиғилган маълумотларни смартфонингиз паролларига қўшиб, ўз яратувчиларига жўнатади.

 

Махсус хизмат қандай кузатади?

 Барча мамлакатларда хавфсизлик хизматлари мобиль операторлар билан ҳамкорликда ишлайди. Суд қарори асосида исталган мижозга тегишли камида 3 ой ичида узатилган маълумотларни уларга тақдим қилиши мумкин.

 

Фирибгар ва ўғрилардан қандай ҳимояланиш керак?

 Нисбатан хавфсиз мессенжерлар — «Telegram»,«Chare», «Wickr» ёки «Signal»дан фойдаланиш.

 

Ҳар ким интернетга қандай маълумотлар жойлаш ўзи ва оиласи учун хавфсиз эканини аниқлаштириб олиши зарур. Телефон рақамингизни ҳамма билиши шартми, оилангиз, яқинларингиз ва ҳаёт тарзингиз ҳақида-чи? Шуни яхшилаб ўйлаб кўринг. Айниқса, фарзандларингиз расмини интернетга жойлаштиришда эҳтиёткор бўлинг.

 

Телефонга нотаниш дастурларни ўрнатманг

 Фақатгина мобил оператори сизга:оила аъзоси, таниш киши ёки компания ходими қаердалигини кузатиш хизматини таклиф қилиши мумкин. Шунда ҳам ўша абонентнинг рухсати (агар у балоғатга етганбўлса)дан кейин. Мижознинг қаердалигини аниқлаб беришни таклиф қилувчи турли сайтлар ва иловаларнинг бари — фирибгарлар. Эҳтиёт бўлинг!

xabar.uz олинди.

ахборот хавфсизлиги