«Panasonic» 17 соатгача автоном ҳолатда ишлай оладиган ноутбукни яратди

Япониянинг «Panasonic» корпорацияси «майдонлар»да ишлайдиган профессионаллар учун ўта мустаҳкам «Toughbook»  ноутбукини тақдим этди, деб хабар беради «ITC.ua».

Мазкур ноутбук гибрид ноутбуклар қаторига киради. Конструкцияси сабаб ундан алоҳида планшет сифатида ҳам фойдаланиш мумкин, шунингдек, унга клавиатура улаб дисплейини 360 даражагача очиш мумкин.

«Toughbook»  ўзига ўрнатилган аккумулятор ёрдамида 8,5 соатдан 17 соатгача автоном ҳолда ишлай олади. «Windows 7»  амалий тизимида ишлайдиган модел 8 ёки 16 гигабайт тезкор хотира ва 256 гигабайтдан 1 терабайтгача ички хотирага эга бўла олади.

Қурилманинг ўлчамлари 271,8х233,7х33 миллиметрни ташкил этади, оғирлиги эса 1,8 килограммга тенг. Профессионаллар учун мўлжалланган ноутбукнинг нархи камида 3100 доллар бўлади.