Ош ва сомса почта маркаларига киритилди

Ўзбек таомлари ўзига хослиги, мазалилиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Шу сабаб, миллий таомларимизни дунёда барча севиб истеъмол қилишади.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан «Ўзбек ошхонаси» почта маркалари туркуми тайёрланиб, муомалага киритилди.

Туркум иккита почта маркасидан иборат. Почта маркаларида ўзбек миллий таомлардан: палов ва сомса тасвирланган.

Почта маркалари 8 минг нусхада чоп этилди.

Ош ва сомса почта маркаларига киритилди