Олимлар рак касалини чақирадиган энг ҳавфли маҳсулотни айтишди

Калифорния университети ходимларининг маълум қилишича, холестерин рак ўсимтасининг ўсишини 100 бараварга кучайтириб юбораркан.Юқори холестеринли ҳайвонот маҳсулоти рак ўсимталарини уйғотиб, уларнинг ўсиш тезлигини 100 бараваргача кучайтиради.


Тадқиқотларда “Lpcat3” ферментини тавсифлайдиган гени ўзгартирилган сичқончалардан фойдаланилган. Мазкур оқсил тўқималар мембранаси ташкил топадиган фосфолипидлар синтезини назорат қилиб, унинг ўчирилиши уни шакллантиришда иштирок этадиган холестерин миқдорини оширади. 


Холестерин миқдорининг кўпайиши ошқозон ичакларидаги тўқималарнинг бўлиниши ҳамда ўсишига замин яратаркан. Бунинг натижасида назоратсиз тартибда кўпайиб кетаётган тўқималар рак ривожланишига олиб келади. Холестерин нафақат йўғон ичакнинг қалинлашишига, балки ўша ердаги тўқималарда рак ҳужайраларининг шиддат билан ўсишига ҳам олиб келади. Аммо, холестерин бошқа шаклдаги ракнинг ривожланишига таъсир қилиш-қилмаслиги ҳали номаълум, дея хабар беради Lenta.ru.


Ёғлар, трансёғлар ҳамда айрим турдаги углеводлар билан тўйинтирилган маҳсулотлар инсон организмидаги холестерин миқдорини ошириши мумкин. Турли ҳилдаги касалликларнинг олдини олиш мақсадида экспертлар fast food, қизил гўшт ҳамда сут маҳсулотларини истеъмол қилишни камайтиришни тавсия қилмоқдалар.

Олимлар рак касалини чақирадиган энг ҳавфли маҳсулотни айтишди