Наркотикдек таъсир этувчи маҳсулот номи маълум, лекин бу қаҳва эмас

Олимларнинг маълум қилишича, пишлоқ таркибидаги казеин моддаси инсон танасига наркотик каби таъсир этаркан. Бу ҳақда «Теч-Тимес» нашри маълум қилди.

 

Пишлоқ ва бошқа сутли маҳсулотлар таркибидаги казеин моддаси инсонда қарамликни келтириб чиқаради. У шундай моддаки, организмга ҳудди наркотик қабул қилингани каби таъсир этади, инсонда хуш кайфият, мамнунликни юзага чиқаради.