Мураббони қандай пишириш зарур

Мураббони пиширишда зангламайдиган  темир идишда уни кавлаш учун эса ёғоч қошиқдан фойдаланган афзал. Чунки темир қошиқ мураббо рангини ўзгартириши мумкин.

Мураббо тайёр бўлганини қуйидаги мезонлар бўйича аниқлаш мумкин:

А) мураббо қайнаётганда кўпиги идиш марказигайиғилади ва чеккасига ёйилиб кетмайди.

Б) мевалар сузиб юрмайди.

В) мураббо сиропи идишда оқиб кетмайди.

Мураббони банкаларга совугач қуйиб чиққанмаъқул. Акс ҳолда мева ва ўрмон мевалари тепага чиқиб, сироп банка пастида совийди ва охир-оқибат мураббонинг шакари тезроқ қотишига олиб келади.