Хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Қандай қилиб маълумотларни эсда сақлаш ёки хосрақам, исм ва рақамларни унутмаслик мумкин?

Маълумотларни яхши эсда сақлаб қолиш учун хотирани тез-тез чархлаб туриш керак. Ўзингизга қизиқ бўлган нарсаларни ўрганинг, бошқотирмалар ечинг. Осон сўзларни тескарисига ўгириб, уни такрорланг. Масалан, дўкон номларини.

Унутманг: қоғозга чиқарилган маълумот электрон кўринишига қараганда кўпроқ ёдда қолади. Планшетда ўқиган нарсаларингизни газетада ўқиганингдан 30 фоиз тезроқ унутасиз.

Когнитив функцияни яхшилашга ёрдам берувчи маҳсулотларни, масалан, ёнғоқ, шоколад, смородина, дуккакли маҳсулотларни кўпроқ тановул қилинг.

Маълумотни сақлаб қолишнинг энг яхши усули — уйқудан олдин маълумотларни ўқиб чиқиш ёки кўздан кечириш.

Ўқинг ва уни оғзаки айтиб беринг. Шунингдек, тасаввур, яъни фантазияни ишга солинг.

Сақич чайнанг. Эрланген университетининг илмий тадқиқотчиси З.Перль талабалар сақич чайнашаётганда ахборотларни 40 фоиз кўпроқ эслаб қолишларини аниқлаган.

Шунчаки бирор ерга кетаётганингизда ҳам ахборотларни такрорланг. Чунки юрганда мия фаолияти фаоллашади.

Хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?