Истеъмол кредитини олиш тартиби

Мисол учун “АСАКА” банки томонидан аҳолига истеъмол эҳтиёжлари учун кредит бериш тартиби.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ “Асака” банкининг (кейинги ўринларда “Банк” деб номланади) филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига истеъмол эҳтиёжлари учун кредит бериш асосларини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1.1 Ўзбекистон Республикаси фуқароларига истеъмол эҳтиёжлари учун кредитлар, уларнинг турар жойи бўйича банкнинг филиаллари томонидан қуйидаги шартлар асосида берилади:

 Кредит муддати - 3 йилгача бўлган муддатга узайтириш ҳуқуқисиз;

 Кредит суммаси - энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача;

 Кредит фоиз ставкаси – кредит фоизларини ҳар ой тўлаб бориш шарти билан йиллик 14 фоиз, ёш оилалар учун эса йиллик Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси доирасида;

 Кредитнинг мақсади - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарларни (хизматлар) сотиб олиш, жумладан:

- маиший, компьютер техникаси, радио- ва электро жиҳозларни сотиб олиш;

- мебел ва бошқа турлардаги уй-жой анжомлари,турар жойларни жиҳозлаш ва янгилаш учун товарларни сотиб олиш;

- Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган даволаш-профилактика муассасаларида, курортларда, дам олиш масканларида даволаниш ва дам олиш учун йўлланмаларни сотиб олиш;

- Тантаналарни (тўй, юбилейлар) ўтказиш;

- “GM-Uzbekistan” ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган шахсий автомобилларни таъмирлаш учун;

 кредитни қайтариш тартиби – ҳар ойлик тенг улушлар асосида.

1.2 Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2007 йил 18 июлда 1697-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида”Низомига мувофиқ ёш оилалар тоифасига кирувчи қарз олувчилар учун қуйидаги имтиёзлар ўрнатилган:

 кредитни қайтариш бўйича 6 ойлик имтиёзли давр белгиланиб, асосий қарзни қайтариш имтиёз даври тугагандан сўнг ҳар ойда тенг тўловлар билан амалга оширилади.

 фоиз ставкаси – кредит фоизларни ҳар ой тўлаш шарти билан йиллик Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси доирасида.

Имтиёзли давр кредит бўйича фоизлар ҳисоблаш ва ундиришга татбиқ этилмайди.

1.3 Қонун ҳужжатларига мувофиқ, “ёш оила” ҳарбири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлардир.

1.4 Истеъмол кредити фақат балоғат ёшигаетган, муомалага лаёқатли, доимий рўйхатга эга, шунингдек доимий иши ва ўз фаолиятидан даромадга эга бўлган фуқароларга берилади.

1.5 Кредит сотиб олинадиган товарнинг 100 % қиймати миқдорида берилади.

Қарз олувчи кредитни ўз вақтида қайтармаган ҳолда кредит таъминоти ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилиши мумкин.

1.6 Кредит таъминоти бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш қарз олувчининг ҳисобига амалга оширилади.

Истеъмол кредитини олиш тартиби