Гижжани қандай даволаш мумкин?

Энтеробиоз – болалар орасида кўп учрайдиганқурт касаллиги хисобланади. Энтеробиоз қўзғатувчиси острица (қил гижжа) юмалоқчувалчангларга мансуб. Қил гижжалар ингичка ичакнинг пастки ва йўғон ичакнингюқори қисмларида паразит ҳолда ҳаёт кечиради.

Тухумдаги личинка ривожланишигакислород зарурати туфайли урғочи гижжа ичакнинг пастки  томонига силжийди ва тун пайти анал (орқачиқарув) тешигидан ўрмалаб чиқиб, перианал (орқа чиқарув тешиги юқори  тарафи) бурмаларига 5 мингдан 17 минггача тухумқўяди. Шундан кейин ўлади. Қуртнинг одам организмида яшаш муддати бир ойданошмайди.

Энтеробиоз бўлган бемор кўпинча орқачиқарув тешиги атрофидаги  қичишишданшикоят қилади. Иштаҳа сусайиши кузатилиши мумкин. Бемор бола кечга яқинбезовталанади, инжиқ бўлади, узоқ вақтгача ухлолмайди  тез-тез туриб инграйди, йиғлайди, тўшакдабезовта ётади. Ёши каттароқ болаларда эса бош оғриқ ва тез чарчаш кузатилади.

Айрим болаларда эса эпилептиформтутқаноқ ва ҳушдан кетиш аломатлари кузатилиши мумкин. Бундан ташқари гижжатомонидан  ичакнинг мўътадил фаолиятибузилиши, қорин оғриғи ва  ич дам бўлишикузатилади. Қабзият  ва ич кетиши овқатниҳазм қилаолмасликка олиб келиши мумкин. Баъзи беморларда аллергик реакциялар, заҳарланишва дисбактериоз аломатлари келиб чиқиши мумкин.

Қил гижжаларни кечки пайтида  айириш ва жинсий органларга ўрмалаб киришитундаги сийдик ушлай олмаслигига,  қизболаларда эса шу органларнинг яллиғланишига (вульвовагинит) олиб келади. Қурттухуми нажасни лаборатор усулда текширганда аниқланади.      

Энтеробиозни  даволашда доимий  аутореинвазия (ўз-ўзини зарарлантириш) қийинчиликтуғдиради.

Даволаш самарадорлигига эришиш учунбемор гижжа тухумларини  тушириши учуналбатта яхшилаб ювиниши керак.

Шу билан бирга ич кийим, кўрпа-тўшак,чойшаб ювилгандан кейин дазмолланиши шарт.

Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишҳам катта аҳамиятга эга (овқатдан олдин, кўчадан ва ҳожатхонадан келганда қўлювиш, тирноқлар вақтида олиниши шарт.)

Энтеробиознинг олдини олишда:

-санитария қоидаларига риоя қилиш,сув ва қўлнинг нажас билан ифлосланишининг олдини олиш;

-ўғит сифатида ишлатиладиган    нажас албатта зарарсизлантирилиши;

-шахсий гигиена қоидаларига туғри риояқилиш;

-сабзавот  ва полиз экинларини яхшилаб ювиб истеъмол қилиш;

-оқава сувларини ўз вақтидазарарсизлантириш;

-пашшаларга қарши доимий равишдакураш олиб бориш зарур.

гижжа саломатлик