Фуқаролик ишлари бўйича судга қандай мурожаат қилинади?

Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, муаммонинг ечими  судга  бориб тақалади. Бироқ ҳамма ҳам  судга  мурожаат  қилишнинг тартиби,йўл-йўриғини билавермайди. Шундан келиб чиқиб, бу борада ўқувчиларга асқотадиган айрим маълумотларни бериб боришни мақсад қилдик.

Аввало шуни англаб олиш керакки, суд аксарият одамлар тасаввур қилгани каби жазоловчи муассаса эмас, балки адолатни қарор топтирадиган, бузилган ҳақ-ҳуқуқларни тиклайдиган органдир. Конституциямизнинг44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя  қилиш , давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан  судга шикоят  қилиш  ҳуқуқи кафолатланган. Фуқароларнинг мурожаатини судларда кўриб чиқиш тартиби ва муддати Фуқаролик-процессуал кодекси, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган ҳатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан  судга  шикоят қилиш  тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган.