Эҳтиёт бўлинг, сотувда хавфли маҳсулот!

“Ўзстандарт” агентлиги инсон саломатлигига жиддий зарар етказиш мумкин бўлган сотувдаги маҳсулот тўғрисида ахборот берди.

 

Унда қайд этилишича, агентликнинг давлат инспекторлари томонидан истеъмол бозорига оид маълумотлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинганда сифатсиз ва инсон саломатлигига зарар етказиш мумкин бўлган маҳсулот аниқланган.

 

Ушбу хавфли маҳсулот юз учун гель бўлиб, номи “Lift gel activateur”дир. “NEWA” савдо белгиси остида Исроил давлатида ишлаб чиқарилган. Гель таркибида N-нитрозодиэтаноламин (NDELA) моддаси аниқланган. Бу модда канцероген ҳисобланади ва организмда хатарли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келишимумкин.

 

Ушбу хавфли маҳсулот ҳақидаги батафсил маълумот тайёрланмоқда. Бу ҳақда ЎзА сайти хабар беради.

Эҳтиёт бўлинг сотувда хавфли маҳсулот!