Болажонлар учун уй хавфсизлиги қоидалари

1.  Нотаниш инсонларни уйга киритманг!

2.  Кимдир квартирага кирмоқчи бўлиб, эшикни бузаётган бўлса – дарҳол милицияга қўнғироқ қилинг!

3.  Нотаниш инсонлар билан лифтга ёлғиз ўзингиз кирманг. Яхшиси кейинги лифтни кутинг!

4.  Дераза очиқлигида токчага чиқиб, ўтирманг, деразадан пастга қараманг!

5.  Ота-онадан берухсат дориларга ва ювиш воситаларига тегманг!

6.  Газга тегманг! Агар хонада газ ҳидини сезсангиз, тезда деразани очиб, газ хизматига қўнғироқ қилинг!

7.  Ўткир ва кесадиган буюмлар (пичоқ, қайчи, мих, спица)ни қўлга олманг!

8.  Электр ускуналарга эҳтиёт бўлинг! Улардан ваннада фойдаланманг, розетка ва ток симларига, дазмолга тегманг! 

Болажонлар учун уй хавфсизлиги қоидалари