Автомобиллар олди-сотди шартномасини тасдиқлаганлик учун нотариал тўлов қанчага арзонлашди?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди. Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди.

«Фейсбук»даги «Адлия билан мулоқот» гуруҳида қайси автомобиллар учун нотариал божлар қанчага арзонлашгани ҳақида инфографика эълон қилинди. Қуйида ана шу маълумотлар билан танишишингиз мумкин.