АҚШда чўнтак компьютери яратилди

АҚШнинг «Q-Stick»компанияси ўлчами брелокдек келадиган чўнтак компьютерини яратди, деб хабар берди «РИА Новости».

 

Мини-гаджет 7 сониядан камроқ вақт мобайнида «Windows», «Android» ёки «Linux» амалий тизимларини ишга тушириб, исталган телевизорни шахсий компьютерга айлантириш имконини беради.

 

Қурилма базали жамланма ва Pro талқинида мавжуд. Гаджет «Intel HD» графикаси, шунингдек, 4К поток узатишини қўллаб-қуватлайди. Бундан ташқари, компьютер 8 гигабайт тезкор хотира, Bluetooth, WiFi, бир неча USB, шунингдек, хотира картаси учун улагич билан таъминланган.

 

Компьютерни «IndieGoGo» раудфандинг сервисидан сотиб олиш мумкин. Қурилманинг базавий талқини 129 доллар, «Blaze Pro» талқини эса 179 доллардан баҳоланган.

АҚШда чўнтак компьютери яратилди