Алимент тўламаганга қандай жазо бор?

Савол: Алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан қандай жазо қўлланади?

ЖАВОБ: Вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар Оила кодексининг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Жиноят кодексининг 122-моддасида белгиланишича, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни алиментни уч ойдан зиёд вақт давомида тўламаслик энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.  Юқоридаги хатти-ҳаракатни содир этгани учун суд қарорига кўра бир марта жазоланган фуқаро яна алимент тўлашдан бош тортса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


алимент жазо