5 кунда озиш! Қўрқманг, бу саломатлигингизга зиён етказмайди!

Тезкор парҳез ва қисқа муддатда озишни дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин мутахассислар қоралайди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.  Аммо қисқа муддатда соғлиққа зиён етказмаган ҳолда озишнинг ҳам йўли бор экан. Бу дастур 5 кунга мўлжалланган бўлиб, модель Жессика Харттомонидан яратилган. Бу дастур асосида қисқа муддатда 2-3 кг озиш мумкин. Марҳамат,танишинг!


Фақат суюқ овқатлар истеъмол қилиш лозим

Суюқ овқатларни истеъмол қилиш орқали инсон организминитурли фойдали микроэлементлар билан таъминлайди, шу билан бирга овқат ҳазмқилиш яхшиланади. Шу 5 кун мобайнида фақатгина кўкатлар – сельдерей, исмалоқ,полиз маҳсулотларидан бодрингни кунига 4-5 маротаба тановул қилинг. Сабзавотликоктейллар ичиш мумкин эмас. Нонушта ва кечки овқатга оқсилга бой овқатларниистеъмол қилиш лозим.

 

Нонушта билан кечки овқатнинг ўртасидаги фарқ 12 соат бўлишикерак

Модель Жессика Хартнинг яна бир фойдали маслаҳати —овқатланиш тартибига қатъий риоя қилишдир. Нонушта билан кечки овқатнингўртасидаги фарқ қатъий 12 соатни ташкил этиши лозим. Яъни, эрталаб соат 8.00 даовқатланган бўлсангиз, кечки овқатни ҳам 20.00 да тановул қилишингиз лозимбўлади.  Кечки овқатнинг илк 6-8 соатидавомида инсон организми овқатни ҳазм қилиш билан банда бўлса, қолган 4 соатиниэса ёғни эритиш ва детоксикацияга сарфлайди. Шунинг учун айнан 12 соат интервалнисақлаш керак бўлади.

 

Тўйиб ухлаш лозим

Уйқуга тўймаслик нафақат семизликка олиб келади, балки уметаболизмни хам секинлаштиради. Шунинг учун парҳез давомида тўйиб ухлашгаҳаракат қилинг. Тўйиб ухлаш инсон организмида суткалик ритмни таъминловчимелатонин гормонини  ишлаб чиқаради. Агарвақтида ухлаб, вақтида турсангиз вазнингизни меъёрига келтириш осонлашади.

 

Шахсий машғулотлар режасини тузиб олинг

Агар илгари спорт билан шуғулланмаган бўлсангиз, 5 кундаспорт устаси бўлиб қолмайсиз Моддалар алмашинувини яхшилаш, кўпроқ калорияйўқотиш учун ўзингиз учун шахсий машғулотлар режасини тузиб олишингиз керакбўлади. Ишдан кейин хиёбонда югуришга ёки пиёда сайр қилишга ҳаракат қилинг.Агар бунинг ёнига яна бирор қийин бўлмаган машқларни қўшадиган бўлсангиз,натижа сиз кутгандан ҳам аъло бўлади.

 

Менюнгизда доимо сабзавотлар бўлсин

Озишнинг яна бир муваффақиятли усули бу – соғлом овқатлаништартибидир. Бу аксарият аёллар учун энг катта муаммодир. Биз сизга қисқафурсатда озиш учун бирорта сеҳрли дорини тавсия этмаймиз. Организмни табиийравишда тозалаш учун кўпроқ сабзавот истеъмол қилиш керак бўлади. Ҳар кунисабзавотлардан тайёрланган салатларни тановул қилинг.

 

Хотиржамлик ва яна хотиржамлик

Асабийлашиш, нимадандир хавотирланиш озиш жараёнинисекинлаштириши, моддалар алмашинувини бузиши мумкин. Албатта, инсонгаасабийлашмаслик осон иш эмас. Агар жудаям қизиққон, стрессга мойил бўлсангизврач билан маслаҳатлашган ҳолда бирорта табиий ўсимликлардан тайёрлангантинчлантирувчи дори қабул қилинг.

озиш саломатлик парҳез